>
  • Юракни фақат юрак билан даволаш мумкин!
    Агар бемор шифокор билан суҳбатдан сўнг ўзини енгил ҳис этмаса, у хақиқий шифокор эмасдир (Бехтеров В.М.)
  • carus10.jpg
    Биз Wordда ёки ручкада ёзиб ўрганганимиз - беморларга ёзиб берадиган тавсиялар энди инновацион кўринишда!
  • carus9.jpg
    Бепул кардиологик китоблар кутубхонаси, қидириш осон, китобларни йил, муаллиф, турлари бўйича саралаш (сортировка) қилиш имконияти бор, хамма китоблар бепул!
  • Рецепт ёзишнинг автоматлаштирилган усули. Шифокор ва дорихоначилар учун жуда қулай!
  • ESC 2018 бўйича Артериал гипертонияда юрак-қон томир ҳодисаси хавфининг стратификацияси онлайн режимда
  • Бизга ЭКГни суратга олиб юборинг, биз Сиз учун уни таҳлил қилиб берамиз. Хизматимиз бепул!
  • Текширув протоколларини қўлда ёзманг! Ахир компьютер технологиялари замонида яшаяпмиз!
  • Қон босимни тўғри ўлчаймизми?

ШИФОКОРЛАР УЧУН
ЛОЙИҲАЛАР

COVID-19 бўйича беморнинг оғирлик ҳолатини баҳолаш шкаласи

Дастурга ўтиш

Биз Wordда ёки ручкада ёзиб ўрганганимиз - беморларга ёзиб берадиган тавсиялар энди инновацион кўринишда! Вақтни тежайди, дори танлашга ёрдам беради, беморга тушунарли кўринишда чоп этилади ёки электрон кўринишда юборилади.

Дастурга ўтиш

Бепул кардиологик китоблар кутубхонаси. Китоблар, гадлайнслар, презентациялар, монография ва бошқалар. Қидириш осон, китобларни йил, муаллиф, турлари бўйича саралаш (сортировка) қилиш имконияти бор, хамма китоблар бепул!

Дастурга ўтиш

Тана вазни индекси, буйрак коптокчалари фильтрацияси, АГ стратификацияси, юрак етишмовчлигидаги клиник баҳолаш шкаласи, бўлмачалар хилпирлашидаги тромбоэмболия ва геморрагия хавфларининг шкалалари ва бошқа кўплаб кардиологик шкалалар.

Дастурга ўтиш

Элкетрокардиография, эхокардиография, 6-минутлик юриш тести, велоэргометрия, периферик артериялар текширувларининг инновацион протоколлари (автоматик ҳисоблашлар билан). Лойиҳада Стресс ЭхоКГ текширувнинг протоколлари хам бор.

Дастурга ўтиш

Касаллик тарихини тўлдириш учун қулай инструмент. Бемор шикоятлари, анамнез маълумотлари ва объектив маълумотлар тайёр шаблон асосида танланади. Истасангиз ўзингиз кўп ишлатадиган сўзларни қўшиб қўйсангиз хам бўлади

Дастурга ўтиш

Кардиолог шифокорлар билимларини синовдан ўтказиш учун тест тўплами. Базада 500тага яқин кардиология асослари, фармакологияси, артериал гипертензия ва юрак ишемик касалликлари мавзуларидаги бир ва кўп жавобли тестлар мавжуд.

Дастурга ўтиш

Артериал гипертензия, юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги ва миокардит касалликларининг диагностика ва даволаш стандартлари, кардиометаболиклар хақида мақола


Дастурга ўтиш

ССВнинг 3277-сонли буйруғига асосан шифокорлар дориларга рецепт ёзишади. Рецептнинг 9 та бандини 2 марта ручкада ёзиш врач учун ортиқча вақт талаб қилади. Ёзув кўплигидан ҳуснихат ўзгариб кетса дорихоначига ҳам қийин бўлади. "Рецепт" дастури бу жараённи иложи борича автоматлаштиришга ҳаракат қилади.

Дастурга ўтиш

"Руҳни даволамагунча танани даволаб бўлмайди"

ПАЦИЕНТЛАР УЧУН

ЛОЙИҲАЛАР

ОНЛАЙН ЭЛЕКТРОКАРДИОГРАММА ТАҲЛИЛИ (БЕПУЛ)
Юрагингизни ЭКГ (электрокардиография) текширувидан ўтказдингизу, аммо унинг ҳулосасига эга эмассиз. Юрагингиз бу эгри чизиқлар орқали нима демоқчилиги сизга қизиқми? Cardiogram.uz сайти Сизга бу ЭКГларни бепулга хулосасини чиқариб бериш ҳизматини йўлга қўйди. Бунинг учун телефонингиз орқали ЭКГни сифатли тарзда расмга оласиз ва бизга юборасиз.
Дастурга ўтиш

САЛОМАТЛИК МАКТАБЛАРИ

ТАВСИЯ ҚИЛИНГАН МАҚОЛАЛАР

ҚОН БОСИМИНИ ТЎҒРИ ЎЛЧАЙМИЗМИ?

Биз қон босимини ўлчаганда хар доим хам аниқ натижа оламизми? Қон босимни ўлчаётганда қандай омилларни ҳисобга олиш керак?

Батафсил
қон босими
ҚОН БОСИМ КАСАЛЛИГИ ХАҚИДА 7 АФСОНА ВА 1 ХАҚИҚАТ

Афсона ва ҳақиқат тушунчалари бир-бирига тескари бўлсада, доим ёнма-ён юришади. Қон босими ҳақидаги афсоналар ҳам етарлича бўлиб...

Батафсил

САЙТ ХАҚИДА

  Cardiogram.uz сайти 2 қисмдан иборат, бўлиб биринчи қисм кардиолог, терапевт, УАШ ва функционалистлар учун мўлжаллангандир. Маълумки, замонавий кардиология бугунги кунда диагностика ва даволаш ишларида исботланган тиббиётга асосланаяпди. Бирор текширув, дори ёки муолажа буюришдан олдин буни асослаш талаб этилмоқди. Бунинг учун маълум мезон ва шкалалар ишлаб чиқилган бўлиб, улар амалиётдаги шифокорга ёрдам бериш билан бирга, уни ҳимоя қилади. Бундай шкалаларнинг автоматизацияланган кўриниши эса қулайликни бир неча баробар оширади. "Кардиокалькулятор" бўлимида шунга ихтисослашгандир.
   Аксарият функционал диагностистлар текширув протоколларини ручкада ёки Word дастурида ёзишади.   Бу машина турганда пиёда юрганга, калькулятор турганда қоғозда ҳисоблагандек бир гап: энг ёмони вақт йўқотилади. "Кардиодиагностик" бўлимида ЭКГ, 6 минутлик юриш тести ва ЭхоКГ, кейинчалик эса ВЭМ, Стресс ЭхоКГ, Диастолик стресс ЭхоКГ текширувларининг автомитазациялашган протоколларидан фойдаланишингиз мумкин.
   Касаллик тарихини тўлдириш шифокор ишинг ажралмас қисмидир. "Диагноз" бўлимида бемор шикояти, анамнез, объектив кўрик ва диагнозларни шахсий тажрибамдан келиб чиқиб бир шаблонга жойладим. Агар дастур маъқул бўлсаю, бирор қўшимча керак бўлса таклифингиз билан буни хам амалга ошириб берамиз.
Сайтимизнинг иккинчи қисми пациентлар учун аталган бўлиб, беморлар хаётида керак бўладиган маълумотлар бериб борилади.
   Кардиотест бўлимида кардиологлар малака оширишда топширадиган тестларини жойладик. Ўзингизни текширишингиз ва тест имтихонига тайёргарлик кўриш учун яхши дастур.
   Кардиостандарт бўлиимда Европа ва Россия кардиологлар ассосацияларининг энг охирги тавсиялари конспект кўринишда жойлаб борилади.
   Айтишларича, бемор тузалиши 85% ўзига боғлиқ экан, бунинг учун улар дори ичишдан ташқари яна нима қилишларини билишлари керак. Сайтнинг иккинчи қисмида кардиологик беморлар учун "мактаблар" ташкил қилинган бўлиб, айнан шу хақида ёзиб борилади.
   Сайт номига тўхталсам, Cardiogram сўзи аслида юрак қон-томир касаллигининг энг асосий ва классик текшируви хисобланган электрокардиография (ЭКГ)нинг инглизча талқинидир. Хозирги Telegram, Instagramлар даврида бизнинг Cardiogram хам омма эътиборига тушишидан умидвормиз.
Админга мактуб ёзиш
Кардиолог онлайн
I тоифали кардиолог Жураев О.Р.
Савол ёзиш
Telegram каналимизга обуна бўлинг!
Каналга ўтиш
CARDIOGRAM.UZ