Уй шароитида АҚБ қандай ўлчанади?

АҚБ ни ўлчаш учун замонавий ўлчов асбоби (тонометр) ва мувофиқ ўлчамдаги
манжеткадан фойдаланинг (тонометрни қўллаш бўйича йўриқномасига
қаранг ёки шифокор билан маслахатлашинг).

• АҚБ ни ўлчашдан олдин 3-5 минут дам олинг.
• АҚБ ни ўлчашдан камида 30 минут олдин чекишдан, кофеин ва алкоголь
истеъмол қилишдан сақланинг.
• АҚБ ни ўтириб, орқага суяниб, қўлларни тираб, оёкларни полга қўйиб,
қўлни юрак сохаси даражасида қўйган холда ўлчанг. Ўлчаш вақтида
гаплашманг, шу жумладан телефонда хам гаплашманг.
• АҚБ ни доминант бўлмаган қўлда ўлчаган афзал (масалан, агар сиз ўнгақай
бўлсангиз, чап қўлда ўлчанг).
• Одатда АҚБ ни 1-2 минут оралиқ билан 2 марта, эрталаб 1 марта ва
кечқурун 1 марта ўлчаш ва охирги ўлчаш натижасини ёзиш керак.