Уй шароитида юрак қисцаришлар сони (ЮКС) қандай ўлчанади?
Кўпчилик тонометрлар ЮҚС хам ўлчайди, бирок сиз ЮҚС ни “пульсни
аниқлаш” йўли билан ўлчашингиз мумкин.
• Камида 5 минут давомида тинч ўтиринг.
• Қўл соатларни ечинг ва ўнг ёки чап қўлни юқорига каратиб, қўл кафтини
бироз ёзган холатда ушланг.
• Пульсни бош бармоқнинг асосидан қўлнинг билак сохасида пайпаслаб
топиш қулайдир. Буни 4 та бармоқ билан бажариш яхшидир, бунда бош
бармоқдан тиргак сифатида фойдаланиш керак.
• Сиз томир уришини хис қилишингиз керак - айнан шу сизнинг
пульсингиздир.
Пульс - юрак қискарганида қон-томирлар деворида тебранишларни юзага
келтирувчи қон зарбидир. Бир минут давомида пульс зарблари сони билан
ўлчанадиган пульс частотаси, шу вақт давомидаги юрак қисқаришлари сони /
миқдорини характерлайди.