Умумий 1. ЎзР ПА хузуридаги ТББнинг 1-сонли Марказий клиник шифохонаси (кейинги ўринларда МКШ №1)да стационар шароитда даволанаётган бемор учун мўлжалланган илова. 2. Иловадан фақат стационар шароитда даволанаётган беморлар фойдаланиши мумкин. Бунинг учун илова орқали вақтинчалик рўйхатдан ўтилади. Бемор шифохонадан чиқиб кетгач рўйхатдан ўчирилади. 3. Иловадан рўйхатдан ўтиш вақтида беморга тегишли бўлган шахсий маълумотлар сўралмайди. Фақат Логин ва Пароль, хамда жойлашган бўлими ва палатасини белгилаш талаб қилинади. 4. "Шифокор буюрган дорилар" бўлимида бемор шифокор буюрган препаратлар, уларнинг номлари, дозалари, ичиш вақти ва дори буюришдан мақсадни кўриш мумкин. 5. "Сўровномалар" бўлимида бемор дунё бўйича кенг қўлланиладиган калькуляторлар ва сўровномалардан фойдаланиб, ўзидаги кўрсатгичлар ва патологик холатларни аниқлаб олиши мумкин. 6. "Умумий тавсиялар" бўлимида бемор ўзи учун керакли бўлган маслахатларни олиши мумкин. 7. Иловада шифокор сифатида рўйхатдан ўтган фойдаланувчи беморга буюрилган дориларни киритиши талаб қилинади. 8. Илова Администратори касалахонадан чиқиб кетган беморларни рўйхатдан ўчириш учун жавобгар хисобланади. 9. Илова онлайн режимида интернет тармоғи орқали ишлайди. Оффлайн режимида илова ишламайди. 10. Илова www.cardiogram.uz сайти базасида яратилган.