🫀 Юрагингиз "яхши кўрадиган" табиий неъматлар ✅
🍋 Ўрик ва ўрик қоқиси, узум, олхўри, анжир, наъматак, смородина, петрушка, қовоқ, хандон писта (калийга бой)
🍌 Банан, ёнғоқ, ловия, нўхот, соя, чечевица, сабзи, лавлаги, салат барги (магнийга бой)
🍎 Олма ва унинг шарбати (кверцетин ва темирга бой)
🍫 Қора шоколад, анор, кўк чой (қон босими туширади)
🐟 Зайтун ёғи, зиғир ёғи, скумбрия, сельд, форель, лосось (омега-3га бой)
🍅 Помидор, гречка (томирларни мустаҳкамлайди, қон айланишини яхшилайди)
🍊 Лимон, саримсоқ пиёз, имбирь (қонни суюлтиради)
🍈 Авокадо, брокколи, бодом, овсянка (холестеринни пасайтиради)
🫀 Юрагингиз "ёмон кўрадиган" маҳсулотлар ❌
🍗 “Калла-поча”, жигар, буйрак, хасип, гумма, паштет, товуқ териси каби субмаҳсулотлар
🍞 Олий сифатли ундан нон ва овқатлар, колбаса маҳсулотлари, ўрдак ва ғоз гўштлари, ёғли гўштлар
🍳 Тухум сариғи, қовурилган балиқ, балиқ икраси, креветка
🍜 Сариёғ, ёғли пишлоқ, қаймоқ, чарви ёғ (“оқ ёғ”), маргарин, пальма ёғи
🍰 Торт, пироженное, қаймоқли музқаймоқ, пальма ва кокос ёғида тайёрланган дўкон ширинликлари
🍟 Қовурилган картошка, чипслар, ёғли шўрвалар, ош тузи
🍔 Фаст-фуд, тузли соуслар, майонез
🌰 Шўрбодом ва бошқа тузли қуруқ мевалар, кокос
🍕 Дудланиб ва кучли қовуриб пиширилган овқатлар