ЮРАК КОРОНАР СИНДРОМИ МАКТАБИ
Юрак бутун организмни қон билан билан таъминлайди, лекин уни ўзига хам кислород ва озуқа керак албатта. Бу вазифани тож томирлар бажариб беради. Организмни бир салтанат деб тасаввур қилсак, юрак унинг подшоҳи. Тожсиз подшоҳ бўлмаганидек, юракнинг асосий тузилмаси - тож томирлар, лотинчасига коронар томирлардир. Мана шу томирларда торайиш ёки қисилиш бўлса, юракда оғриқ ва бошқа белгилар пайдо бўлиши мумкин. Бу хам энг кўп учрайдиган касалликлардан биридир. Бугунги кунда коронар синдромни даволашнинг турли усуллари ишлаб чиқилган, албатта буларнинг ичида беморнинг алоҳида иштироки бўлиши керак. Бу бўлимда мана шулар хақида ёзилади.
АТЕРОСКЛЕРОЗ ХАҚИДА ТУШУНЧА