САЙТ ХАҚИДА
Cardiogram.uz сайти 2 қисмдан иборат, бўлиб биринчи қисм кардиолог, терапевт, УАШ ва функционал диагностистлар учун мўлжаллангандир. Маълумки, замонавий кардиология бугунги кунда диагностика ва даволаш ишларида исботланган тиббиётга асосланаяпди. Бирор текширув, дори ёки муолажа буюришдан олдин буни асослаш талаб этилмоқди. Бунинг учун маълум мезон ва шкалалар ишлаб чиқилган бўлиб, улар амалиётдаги шифокорга ёрдам бериш билан бирга, уни ҳимоя қилади. Бундай шкалаларнинг автоматизацияланган кўриниши эса қулайликни бир неча баробар оширади. "Кардиокалькулятор" бўлимида шунга ихтисослашгандир.
Аксарият функционал диагностистлар текширув протоколларини ручкада ёки Word дастурида ёзишади. Бу машина турганда пиёда юрганга, калькулятор турганда қоғозда ҳисоблагандек бир гап: энг ёмони вақт йўқотилади. "Кардиодиагностик" бўлимида ЭКГ, 6 минутлик юриш тести ва ЭхоКГ, кейинчалик эса ВЭМ, Стресс ЭхоКГ, Диастолик стресс ЭхоКГ текширувларининг автомитазациялашган протоколларидан фойдаланишингиз мумкин.
Касаллик тарихини тўлдириш шифокор ишинг ажралмас қисмидир. "Диагноз" бўлимида бемор шикояти, анамнез, объектив кўрик ва диагнозларни шахсий тажрибамдан келиб чиқиб бир шаблонга жойладим. Агар дастур маъқул бўлсаю, бирор қўшимча керак бўлса таклифингиз билан буни хам амалга ошириб берамиз.
Сайтимизнинг иккинчи қисми пациентлар учун аталган бўлиб, беморлар хаётида керак бўладиган маълумотлар бериб борилади.
Кардиотест бўлимида кардиологлар малака оширишда топширадиган тестларини жойладик. Ўзингизни текширишингиз ва тест имтихонига тайёргарлик кўриш учун яхши дастур.
Кардиостандарт бўлиимда Европа ва Россия кардиологлар ассосацияларининг энг охирги тавсиялари конспект кўринишда жойлаб борилади.
Айтишларича, бемор тузалиши 85% ўзига боғлиқ экан, бунинг учун улар дори ичишдан ташқари яна нима қилишларини билишлари керак. Сайтнинг иккинчи қисмида кардиологик беморлар учун "мактаблар" ташкил қилинган бўлиб, айнан шу хақида ёзиб борилади.
Сайт номига тўхталсам, Cardiogram сўзи аслида юрак қон-томир касаллигининг энг асосий ва классик текшируви хисобланган электрокардиография (ЭКГ)нинг инглизча талқинидир. Хозирги Telegram, Instagramлар даврида бизнинг Cardiogram хам омма эътиборига тушишидан умидвормиз. Сайтимиз шифокорлар учун кундалик иш қуроли, беморлар учун фойдали маслаҳатлар омбори бўлиб хизмат қилади деб ўйлайман.
Чексиз ҳурмат билан фикр, мулоҳаза ва таклифларингизни кутиб қолувчи сайт администратори врач-кардиолог Жураев Омонулла Равшанович
Админга мактуб ёзиш